Хоразмда «фуқарони тинчини бузмаслик учун» ундан деярли бир йил мобайнида 58 млн сўм олиб келган ва яна 10 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.
Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойида ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолатдаги ҳамкасбини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Украина фуқароси асос солган Golden cash store хорижий корхонасини молиявий пирамида ташкил этганликда айбламоқда. Терговга кўра, гумондор олтин ва кумуш маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш орқали унинг сотувидан йиллик 260 фоиз даромад кўришни таклиф қилган. Фоизлар эса янги мижозлар ҳисобидан тўлаб берилган.
Қашқадарёда уч нафар фуқаро 6 синф ўқувчисига икки баҳо қўйган ўқитувчининг юзини бир неча маротаба уриб, калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятида 27 ёшли фуқаро 21 ёшли қизни ўғирлаб, никоҳдан ўтиш учун мажбурлаган. Қиз қаршилик кўрсатиб қочиб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 ҳолат аниқланди. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум қилинди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида учта автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч нафари эса тиббиёт муассасасига ётқизилди.
ИИВ маълумотларига кўра, Наманган вилояти Норин туманида 23 яшар қиз жамоат жойида икки нафар эркакни бесабаб дўппослаб, тан жароҳати етказди. Жароҳатланганлардан бири унинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.
Хоразм вилояти Гурлан туманида содир этилган «самосуд» бўйича маълумот берилди. Аниқланишича, 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан учрашган 20 ёшли бошқа бир аёлни дугоналари билан биргаликда ушлаб олиб, калтаклаган.
Қорақалпоғистондаги «Жаслиқ» посёлкаси ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида DAF ва VOLVO русумли иккита юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир этилди. Оқибатда бир киши вафот этди ва келиб чиққан ёнғин туфайли ҳар иккала юк автомашинаси бутунлай ёниб кетди.
Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.
Самарқанд туманидаги М-39 автомобиль йўлида MAN юк автомашинаси ва Malibu енгил автомашинаси тўқнашуви натижасида Malibu автомашинасининг 3 нафар йўловчиси вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро вилоятининг Пешкў туманида Cobalt автомобили ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг